“Уч авлод учрашув”лари ёшлар учун билим ва кўникмаларни бойитишга хизмат қилувчи тажриба мактабидир.
ИИВ академиясида бўлиб ўтган галдаги тадбирда ички ишлар органлари тизимидаги кекса ва ўрта авлод вакиллари ҳамда курсантлар иштирок этди. Учрашув “Ташкилий-штаб фаолияти” кафедраси ташаббуси билан ИИВ Ташкилий департаменти, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Мотивацион руҳда ўтган тадбирда сўз олганлар бугунги ислоҳотлар даврида долзарб аҳамият касб этаётган талаблар, ички ишлар органлари ташкилий бўлинмаларининг фаолият хусусияти, таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашнинг муҳим жиҳатлари ҳақида мулоҳаза юритди.
Ҳар бир соҳада бўлганидек, ички ишлар тизимида ҳам етук малакали кадрлар самарадорликни оширувчи асосий мезон эканлиги, ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар ўз устида мунтазам ишлаб, келгусида она Ватанимизга юксак садоқат билан хизмат қилишлари зарурлиги таъкидланди.
Учрашув самимий мулоқот тарзида давом этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати