Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мутахассисларнинг мулоҳаза ва таклифлари тингланди

09 Ноябрь 2024, 06:11

376

ИИВ академиясида “Тезкор-қидирув фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш: муаммо ва ечимлар” мавзуига бағишланган конференция ўтказилди.

Олимлар, амалиёт органлари ходимлари, турдош олий таълим муассасалари вакиллари ва курсантлар иштирок этган анжуманда мавзунинг илмий-амалий жиҳатлари қизғин муҳокама қилинди. 

Йиғилганлар ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Божхона институти, Давлат хавфсизлик хизмати академияси ҳамда ИИВ академияси Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси вакилларининг маърузаларини тингладилар. Тезкор-қидирув фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишда учраётган мавжуд муаммоларнинг ечимлари, соҳага доир қонунчилик нормаларини такомиллаштириш зарурати, тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишда идоралараро ҳамкорлик масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Конференция якунида фаолиятнинг такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech