Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мутафаккир шоир ёд этилди

10 Февраль 2024, 08:02

759

Жамиятимизда кечаётган улкан маънавий янгиланишлар даврида буюк аждодларимиз меросига, айниқса Алишер Навоий асарларини ўрганишга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. 

Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган адабий-маърифий тадбир шоирнинг барҳаёт сиймосига бағишланди. Унда таниқли ижодкорлар Абдулла Менгқобилов, Бахтиёр Ҳайдаров, Бегойим Холбекова ва бошқалар сўз олди. 

Алишер Навоийнинг ҳаёти, ибратга арзигулик фаолияти, шоир адабий меросининг жаҳон халқлари тамаддунида тутган ўрни, навоийшунослик йўлида қилинаётган эзгу ишлар, мутафаккир асарларининг юксак бадиий қиммати эътироф этилди. Миллий ўзликни англаш, ёшлар қалбига йўл топиш, уларни юртга муносиб авлод этиб тарбиялашда Навоий асарлари улкан маънавий озуқ эканлиги таъкидланди.

Ғазалхонлик ва саҳна чиқишларига бой ўтган тадбир тарихда ном қолдирган аждодларимиз фаолиятига бағишланган китоблар тақдимоти билан давом этди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech