Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланди

24 Декабрь 2022, 07:12

938

Ички ишлар вазирлиги академиясида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этган тадбирда кафедра бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор Шавкат Мамадалиев сўз олиб, Мурожаатномада келтирилган устувор мақсад ҳамда вазифаларга батафсил тўхталди.   

Янги Ўзбекистон миллий ривожланишининг янги даврига қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар содир бўлаётган ҳозирги шароитда Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаати ғоят муҳим аҳамият касб этгани, унинг мазмун-моҳияти, энг аввало, жамиятда инсон қадрини улуғлашга қаратилгани эътироф қилинди.

Мурожаатномада келтирилган устувор йўналишлар, долзарб вазифалар, ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этишда юртимиз фуқаролари бир тану, бир жон бўлиб, Ватан равнақи йўлида юксак садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати  

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech