Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Муқаддас ва азизсан, байроғим!

16 Ноябрь 2022, 06:11

874

Ўзбекистон байроғи ҳурлик ва тинчлик рамзи сифатида қалбимизга фахр-ифтихор бағишлайди. Зеро, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг миллий суверенитети ва жаҳон узра мавжудлигини англатувчи муқаддас тимсолдир.

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир, Ватан байроғи!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда таниқли филолог олим Раҳимбой Жуманиёзов, шоир Шарофиддин Болтабоев, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Абдулла Тангриев ҳамда ўқув даргоҳи профессор-ўқитувчилари ва курсантлари жамоаси қатнашди.

– Юртимиз байроғи ҳақида сўз бошлаш ҳам шарафли, шунинг билан бирга, масъулиятлидир, – деди филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзов. – Чунки бош тимсолимизда халқимизнинг асрий орзу-умидлари, тарихий хотираси, буюк мақсадлари мужассам бўлган. Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлар. Она Ватанимизда киндик қони тўкилган ҳар бир ватандошимиз борки, Ўзбекистон байроғидан ғурурланади, кўнглида ифтихор туйғуларини туяди. Шу маънода, муқаддас тимсолимизнинг маънавий-тарбиявий аҳамияти беқиёс.   

Тадбирда сўз олганлар давлат байроғимизнинг юксак аҳамияти, миллий тараққиёт йўлимиздаги илоҳий куч-қудрати, юртимиз шаъни ва обрў-эътиборини жаҳон узра мадҳ этиш, унинг довруғини оламга ёйишда беқиёс ўрни ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Айниқса халқаро спорт ареналарида бир неча карра зафар қучган Абдулла Тангриевнинг жўшқин таассуротлари, Ватан, ободлик, эзгулик ва яратувчиликни тараннум этган қўшиқ ва шеърлар тадбир иштирокчиларида улкан таассурот қолдирди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech