ИИВ академиясида “Радикализм, экстремизм ва терроризмдан огоҳлик – давр талаби” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси томонидан “Мулоқот” клуби доирасида ташкил қилинган тадбирда бир гуруҳ курсантлар ва профессор-ўқтувчилар иштирок этди.
Вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Тезкор-қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. Шукуров сўз олиб, терроризмни озиқлантирувчи омиллар, радикализм ва экстремизмнинг жамият учун таҳдиди, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини бузишга қаратилган ушбу иллатларга қарши курашиш чора-тадбирларини самарали ташкил қилиш усуллари ҳақида тўхталди.
Тажрибали ходим тадбир сўнггида курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, фойдали тавсияларини улашди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати