Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети билан ҳамкорликда ўтказилган онлайн машғулот иқтисодий жиноятларга қарши курашиш муаммолари ва уларнинг ечимларига бағишланди.
Машғулотда “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар, мутахассислик кафедраси профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар иштирок этди.
Университетнинг Ички ишлар органларида тезкор-қидирув фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, полиция подполковниги Александр Студнев иқтисодий жиноятлар турлари, уларнинг олдини олиш ва фош этишда амалга ошириладиган тезкор-қидирув тадбирлари, тизимга жорий қилинаётган замонавий усуллар ҳақида маълумот берди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати