Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Муаммолар жойида ўрганилмоқда

30 Январь 2025, 07:01

35

Шу кунларда ИИВ академияси ишчи гуруҳи пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларига жалб қилинган.

Таълим муассасаси вакиллари криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда бўлиб, содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитларини илмий ёндашувлар асосида ўрганишмоқда.

Ишчи гуруҳ раҳбари, полковник Исмоил Ҳимматовнинг айтишича, “қизил” тоифага киритилган 16 та маҳаллада ўрганишлар олиб борилди. Жиноятларнинг асл омиллари чуқур таҳлил қилиниб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. “Маҳалла еттилиги” аъзолари иштирокида криминоген вазиятни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Жойлардаги ўрганишлар жараёнида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида учрашувлар ўтказилиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, жиноят содир этишнинг ҳуқуқий-ижтимоий оқибатлари, жамиятда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш омиллари батафсил тушунтирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ҳамжиҳатликда олиб борилаётган ишлар натижасида криминоген вазият билан боғлиқ ҳеч бир муаммо четда қолмаяпти. Бу ҳам маҳаллаларда хавфсиз муҳитни қарор топтиришга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech