Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Муаммолар ҳамжиҳатликда ҳал бўлмоқда

18 Январь 2023, 12:01

770

Оғир дамларда елкадош бўлиш, ташвишларни ҳамжиҳатликда енгиш халқимизга хос фазилат. Айниқса қишнинг синовли кунларида бу эзгу амал яна бир карра ўз тасдиғини топмоқда.

Шу кунларда пойтахтимиз туманларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тезкор штаблар фаолият кўрсатмоқда. Мирзо Улуғбек туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ таркибига Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ҳам жалб қилинган.

Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хонадон эгаларига уч маҳал бепул иссиқ овқат, зарур дори-дармон воситалари, иситиш мосламалари етказиб бериляпти. Аҳоли билан мулоқот чоғида уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, жойлардаги масъуллар билан биргаликда фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, туман электр тармоқлари, газ таъминоти ва уй-жой мулкдорлари ширкатларига масъуллар бириктирилиб, аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан ҳал этилмоқда. Хонадонларни электр ва газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг алоҳида назоратга олингани мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Муҳими, халқимизнинг мушкулини осон қилиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар тўхтаб қолгани йўқ.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech