Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Миллий адабиётимизда катта мактаб яратган бетакрор ижодкор

19 Март 2026, 20:17

99

Халқимизнинг суюкли фарзанди Абдулла Орипов буюк қалб ва истеъдод соҳиби эди. Ҳассос шоир ҳаёт бўлганда, айни баҳор кунлари табаррук 85 ёшга тўлган бўларди.

ИИВ академиясида профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирокида бўлиб ўтган адабий-маърифий кечада ардоқли ижодкорнинг ҳаёт йўли ёдга олинди.

Тадбирда Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси вакиллари сўзга чиқиб, Абдулла Орипов шахсияти, унинг ўзбек шеъриятида тутган ўрни, буюк сўз санъаткори ва жамоат арбоби сифатидаги серқирра фаолияти, ижодининг юксак аҳамияти ҳақида мулоҳаза билдиришди.

Шоир шеърларида Ватанни севиш, инсонни улуғлаш, умрнинг қадрига етиш, ўзгаларга ҳамдард бўлишга ундовчи даъваткор куч борлиги, шу боис унинг китоблари катта-ю кичик адабиёт мухлислари томонидан интиқиб ўқилиши айтиб ўтилди.

Тадбир давомида курсантлар ижодкорнинг турли йиллар нашр этган тўпламлари, матбуотда эълон қилган мақолалари, таржима асарлари ҳақида маълумотлар берилди. Халқимизнинг миллий юксалишида Абдулла Орипов шеърияти алоҳида ўрин тутиши эътироф этилди.

Шу куни “Абдулла Орипов ижоди билимдонлари” викторинаси ҳам уюштирилди. Улуғ шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таниш бўлган ёшларга китоблар туҳфа қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech