Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллатлараро тотувлик – барқарорлик гарови

16 Ноябрь 2024, 06:11

137

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 206-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мактаб жамоаси иштирок этган тадбирда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари маъруза қилдилар. Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчаларининг теран моҳияти, юртимизда турли миллат ва конфессиялар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ҳозирги таҳликали замонда дин ниқоби остидаги бузғунчи ғояларнинг кенг тарқалаётгани, ёшларимиз бундай ёт мафкуралардан ҳамиша огоҳ бўлишлари айтиб ўтилди.

Шу куни Туризм ва меҳмонхона менежменти техникумида академия ишчи гуруҳи вакиллари, секторлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилганлар ҳудудларда содир этилган жиноятларни муҳокама қилиб, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларнинг барвақт олдини олиш ва профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech