Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллат зиёлиларини эслаб...

08 Октябрь 2022, 06:10

833

 Қатағон қурбонлари хотираси музейи пойтахтимизнинг табаррук қадамжоларидан саналади. Маскан мустабид тузум даврининг даҳшатли воқеалари, минглаб бегуноҳ ватандошларимизнинг аянчли қисмати ҳақида ҳикоя қилади.

Хотира музейида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Маърифатпарвар боболар ёди” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда сўз олганлар халқимизнинг фидойи фарзандлари хотирасини тиклаш, ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, бой маънавий меросини кенг тадқиқ этиш, тарихий адолатни тиклаш борасида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтишди.

Курсантлар жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар, музей экспонатлари билан танишдилар. Тадбир ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, келажагимиз ворисларининг она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech