Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллат маънавиятининг қуёши

10 Февраль 2024, 08:02

704

Ички ишлар вазирлиги академиясида Алишер Навоий таваллудига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, профессор-ўқитувчилар, курсант ёшлар иштирок этган тадбирда шоирнинг инсонни улуғлаш, яхшилик, одоб-ахлоқ ва ватанпарварликни тарғиб этган бой адабий мероси эътироф этилди.

– Буюк бобомиз асарлари кишини оҳанрабодек ўзига тортади. Негаки, бу боқий мерос замирида умумбашарий ғоялар мужассам. Навоий ижодининг ёшлар маънавий-ахлоқий камолотида ҳам беқиёс ўрни бор. Бугунги тадбир ёш авлодни миллатимиз маънавий хазинасидан кўпроқ баҳраманд этиш, улар қалбида инсоний фазилатларни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди Маъмурий-ташкилий фаолият факультети бошлиғи Сирожжон Бердиқулов.

Тадбир давомида курсантлар томонидан саҳна асарлари, мумтоз куй ва қўшиқлар ижро этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech