Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллат фидойилари отилган кун

05 Октябрь 2022, 04:10

1042

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Абдулҳамид Чўлпон – истибдод даври қурбони” мавзуида маърифий тадбир ўтказилди.

Тарихий манбаларга кўра, 1938 йилнинг 4–7 октябрь кунлари ўзбек миллий жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намоёндалари “халқ душмани” сифатида отиб ташланади. Айнан 4 октябр куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда, ҳатто, ўқлар тугаб қолади. Охир-оқибат, унинг боши болта билан чопиб ташланади. Тараққийпарвар шоир ўшанда 40 ёшда эди...

Тадбирда истибдод даври қурбонлари, жумладан, Абдулҳамид Чўлпоннинг мураккаб ҳаёти, миллий истиқлол ҳаракати йўлидаги курашлари ва фожиали қисмати ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилди. Адиб ижодий меросининг аҳамияти, айниқса замонамиз ёшлари таълим-тарбиясидаги ўрни ҳақида қимматли фикрлар билдирилди. Академия иқтидорли курсантларининг “Чўлпон издошлари” тўгараги фаоллари шоир ғазалларидан парчалар ёд айтиб, теран ғояларини талқин этиб бердилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech