Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Метрополитен хавфсизлиги – замонавий мегаполис талаби

23 Май 2026, 17:04

94

Тошкент метроси бугунги кунда аҳолига қулай, сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу транспорт воситасига эҳтиёж юқорилиги боис, метрополитенда хавфсизликни таъминлашга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Тошпўлатов академия магистратураси тингловчилари учун машғулот ўтказиб, айни йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталди.

Машғулотда метрополитенда жамоат тартибини сақлаш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, белгиланган ҳудудларни қўриқлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, тезкор-қидирув ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, тизимга жорий қилинаётган замонавий “ақлли” технологиялар, келгусидаги режалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек бошқарма бошлиғи ички ишлар органлари раҳбарларига қўйилаётган талаблар, тизим фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг замонавий ёндашувлари, халқаро тажрибанинг муҳим жиҳатлари, ички ишлар органларида бошқарув самарадорлигини ошириш омилларига тўхталиб, тингловчилар билан мулоқот қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech