Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Мен ғолиб”: совриндорлар муносиб тақдирланди

15 Май 2022, 06:05

1155

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида ўтказилган мусобақада қатор вазирлик ва ташкилотлар ходимлари, ҳарбий олий таълим муассасалари курсант ёшлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир жамиятда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида ўтказилди. Марафон қатнашчилари “Ғалаба боғи” ҳудудида “Қорақамиш 4-тор”, “Қорақамиш 2-тор”, “Кичик ҳалқа йўли”, “Сағбон”, “Олтинсой”, “Дилсарой” кўчалари орқали финишгача бўлган масофани босиб ўтишди.

Жисмоний куч ва ирода баҳсида Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам муносиб натижалар қайд этишди. Жамоамиз вакилларидан Ҳайитбой Одилов ва Файзулло Ҳабибуллаев шахсий биринчиликда марра чизиғига иккинчи ҳамда учинчи ўринда етиб келдилар. Якуни натижаларга кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўрин Қуролли Кучлар академиясига, иккинчи ўрин Ички ишлар академиясига ҳамда учинчи ўрин Жамоат хавфсизлиги университетига насиб этди.

Спорт тадбирининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан кубок, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech