Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Мен ички ишлар ходими бўламан”

19 Январь 2024, 06:01

1327

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Ёшларга кучли мотивация бериш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали ички ишлар органлари учун муносиб кадрлар тайёрлаш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Тадбир аввалида ИИВнинг Сирдарё вилоятидаги академик лицейидан келган ўқувчиларга академия ҳаёти, таълим жараёнидаги янгиланишлар ҳақида  сўзлаб берилди.

Шундан сўнг ўқув даргоҳи бўйлаб саёҳат уюштирилди. Саф майдони, ўқув бинолари, маънавият ва маърифат маркази, спорт мажмуаси, курсантлар ошхонаси, ётоқ шароитлари, ахборот-ресурс маркази ва бошқа иншоотлар билан танишув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнггида ўтказилган мулоқотда лицей ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech