Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Мен ички ишлар ходими бўла оламанми?”

05 Декабрь 2024, 07:12

414

ИИВ академиясида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Тадбир Мирзо Улуғбек ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги оталиққа олинган мактаблар ўқувчилари иштирокида ўтди.

Ёшларни ўқиш ва касб эгаллашга қизиқтириш мақсадида даставвал академияга саёҳат уюштирилди. Йўл-йўлакай замонавий бино ва иншоотларнинг вазифалари, имкониятлари таништирилди.

Шундан сўнг маънавият ва маърифат масканида ўқувчилар учун очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда академия вакиллари сўз олиб, олий таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган ёшларга тавсиялар беришди.

Ўқувчилар академияга кириш тартиби, синов ва имтиҳонлар хусусияти, ёшлардан талаб этиладиган фазилатлар, масканда йўлга қўйилган таълим жараёнлари ва бошқа қизиқ жиҳатлар ҳақида кўплаб маълумотлар олишди.

– Тадбир ёшларимиз учун фойдали бўлди. Улар масканда яратилган замонавий шароитларни кўришди. Ўз мақсади йўлида астойдил таълим олаётган курсантлар билан суҳбат қуришди. Муҳими, ўқувчиларимизда ҳам шарафли касбга ҳавас уйғонди, – дейди Ўрта Чирчиқ туманидаги 23-сон умумтаълим мактаби директори Гулчеҳра Исроилова.

Учрашув якунида тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган ўқувчилар ва уларнинг устозлари академия бошлиғи номидан миннатдорлик хати ҳамда ташаккурнома билан рағбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech