Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

3 Июн 2026, 21:10

72

Ички ишлар вазирлиги академияси ва Олий судлов академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир аввалида томонлар суд-ҳуқуқ тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълимга инновацион ёндашувларни кенг татбиқ этиш, илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилаётгани таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашинувини кенгайтириш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, тизимдаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг таълим муассасалари раҳбарлари Рустам Хатамов ва Шерзод Абдуқодиров ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Унга кўра, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим жараёнига илғор тажрибалар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, амалиётдаги долзарб муаммолар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, илмий-тадқиқот натижаларини томонларнинг илмий журналларида чоп этиш, янги авлод ўқув фондларини тайёрлаш, қўшма тадбирларни ташкил этиш, халқаро алоқаларни ривожлантириш каби долзарб йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Тадбир якунида икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамлангани суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиши қайд этилди.

Айтиш жоизки, Одил судлов академияси давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 21 августдаги фармони билан ташкил этилган. Академия одил судлов соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, судьялик лавозимларига номзодларни касбий қайта тайёрлаш, судьялар ҳамда суд аппарати ходимларининг малакасини оширишга ихтисослашган таълим ва илмий-услубий муассаса ҳисобланади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech