Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Меҳр-саховат – улуғ фазилат

03 Ноябрь 2023, 03:11

1069

Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват, саховатдан бошланади. Бундай қадриятлар жамиятда ўзаро оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди.

Инсон қадри азиз бўлган юртимизда эҳтиёжманд, якка-ёлғиз, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик қилиш азалий фазилат сифатида ҳамиша улуғлаб келинган. Бу каби эзгу ишлар ҳеч қачон тўхтаб қолмаган.

ИИВ Академияси вакиллари ҳам хайрли ишга қўл уриб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.

– Ҳаёт синовлари сабр-бардошни синар экан, – дейди Гулчеҳра Мадримова. – Турмуш ўртоғимнинг вафотларидан кейин ташвишларни енгиш осон бўлмади. Шукрки, ўз ҳолимизга ташлаб қўйишмади. Орадан шунча йиллар ўтган бўлса-да, ҳамкасб дўстлари, шогирдлари ҳамон оиламиздан хабар олиб туришади.

Халқимизга хос саховат тадбирлари баҳонасида марҳум ходимларнинг оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech