ИИВ академияси ташаббуси билан пойтахтимиздаги 105-сон алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда тадбир ўтказилди.
Тадбирда халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик, инсонпарварлик, ўзгалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш сингари олийжаноб фазилатлар бўй кўрсатди.
Академия бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан тайёрланган дастур миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш билан бир қаторда, болажонларга кўтаринки кайфият улашди. Жўшқин куй-қўшиқларга масканнинг жонкуяр педагог ва тарбиячилари ҳам жўр бўлишди.
Шу куни оркестр жамоаси томонидан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган мусиқали чиқишлар намойиш қилинди. Энг муҳими, йиғилганлар “Халқ ва армия – бир тану бир жон” шиори остида бирлашдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати