16-17 июнь кунлари пойтахтимиз эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилди.
Спорт курашлари ассоциациясининг йиллик тақвим-режасига биноан ўтказилган мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан олти юз нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.
Беллашувлар қизиқарли ва юқори савияда ўтди. Мамлакат кубогининг аёллар кураши баҳсларида иштирок этган курсантимиз Муяссар Кушмуротова уч маратоба гиламга чиқди.
У дастлабки икки учрашувни Навоий вилояти вакилларига қарши ўтказиб, муҳим ғалабаларни қўлга киритди. Ҳал қилувчи босқичга кичик жароҳати билан етиб келган Муяссар кучли ирода ва матонати эвазига рақибини таслим этишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа курсантимиз Ўзбекистон кубогининг 65 кг вазн тофасидаги иштирокчилари орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медаль ва диплом билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати