Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Матонат соҳиблари билан учрашув

03 Ноябрь 2022, 09:11

958

Ички ишлар вазирлиги академиясида футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ташкил қилинди.

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Жаҳон чемпионати совриндорлари, таълим муассасаси ходимлари ҳамда курсант ёшлар иштирок этди.

Юртимизда паралимпия спорт турларини ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган инсонлар учун яратилаётган зарур шарт-шароитлар спортчиларимизнинг халқаро майдонларда эришаётган юқори натижаларида яққол намоён бўлмоқда. Футбол бўйича ногирон-ампутантлар миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам ана шундай матонат соҳибларидан.

Учрашувда сўз олган футболчилар имконияти чекланган спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор, терма жамоа учун яратилган муносиб шароитлар ҳақида гапириб ўтишди. Юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар барча саоҳалар сингари, спортдаги улкан ғалабаларга мустаҳкам таянч бўлаётгани таъкидланди.

Қизғин мулоқот чоғида терма жамоамиз вакиллари Туркия давлатида ўтказилган Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган иродали ғалабалар, ёрқин лаҳзаларга бой таассуротлар билан ўртоқлашиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.  

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech