Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Машҳур дзюдочилар билан учрашув

30 Октябрь 2023, 09:10

919

Бутунжаҳон дзюдо куни муносабати билан ИИВ Академиясида ўтказилган тадбирга номдор спортчилар таклиф қилинди.

Учрашув ёшлар ўртасида дзюдони оммалаштириш, ушбу спорт тури бўйича тўгараклар фаолиятини кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбирда нуфузли мусобақалар совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби, халқаро тоифадаги спорт устаси, маҳоратли мураббий Камол Муродов сўз олиб, ёшларга ушбу спорт турининг сир-асрорлари ҳақида гапириб берди.

Таъкидлаб ўтилганидек, юртимизда спортни ривожлантириш ва аҳоли ўртасида оммалаштиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Буни, биргина, дзюдо спорт турида ҳам кўришимиз мумкин. Айниқса, Президентимизнинг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этди. Мазкур қарор билан дзюдо спорт турини еттита йўналиш асосида ривожлантириш белгиланди. Қувонарлиси, бугунги кунда Академияда ҳам дзюдо тўгараги самарали фаолият кўрсатмоқда ва маҳоратли ёшлар сафи кенгайиб бормоқда.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда спортчилар эришган ютуқлари, келажакдаги мақсадлари, спорт билан шуғулланиш учун яратилаётган улкан шарт-шароитлар хусусда ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан давом этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech