ИИВ Академияси ҳамда Россия Федерацияси Федерал жазони ижро этиш хизмати Ҳуқуқ ва бошқарув академияси ҳамкорлигида навбатдаги мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Онлайн форматда ўтган машғулот “Ҳар хил турдаги девиант хулқ-атворни шакллантиришнинг асосий механизмлари” ҳамда “Пенитенциар тизимдаги психологик хизматнинг ҳозирги босқичи ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуларига бағишланди.
Ҳуқуқ ва бошқарув академиясининг Жазони ижро этиш тизимида касбий фаолият психологияси кафедраси катта ўқитувчилари Владимир Орлов ва Дарья Пахомова мавзунинг назарий ҳамда амалий жиҳатларини Россия тажрибаси мисолида тушунтириб ўтишди.
Машғулотда Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси вакиллари, шунингдек “жазони ижро этиш фаолияти” ҳамда “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” ихтисослик йўналишларида таълим олаётган курсантлар иштирок этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати