Тезкор кузатув ва шахснинг айнанлигини аниқлаш – тезкор-қидирув тадбирлари сирасига кириб, содир этилган жиноятларни фош этишда муҳим аҳамият касб этади.
Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети билан ўтказилган онлайн машғулотларнинг сўнгги кунида ушбу мавзу юзасидан мулоқот қилинди.
Ички ишлар органларида тезкор-қидирув фаолияти кафедраси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар номзоди, полиция полковниги Алексей Горбунов тезкор кузатувни амалга ошириш усуллари, тадбир давомида олинган маълумотлардан самарали фойдаланиш тартиби, шахснинг айнанлигини аниқлашнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди.
Жонли мулоқотда курсантлар ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича зарур маълумотларга эга бўлишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати