Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Марказда психологик тренинг

11 Декабрь 2021, 07:12

1921

ИИВ Академиясининг Психологик таъминлаш маркази томонидан доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиб аъзолари билан психологик тренинглар ўтказиляпти.

Қўриқлаш отряди ходимлари иштирок этган машғулот давомида хизмат ва оилавий шароитдаги муҳит ўрганилди. Марказ ходимлари турли тренинглар ёрдамида ходимларнинг касбий лаёқати, руҳий ва маънавий-ахлоқий барқарорлигини синовдан ўтказиб, зарур тавсияларни бердилар.

Ўтказилган тренинглар ходимларнинг психологик билимларини янада мустаҳкамлаш баробарида, руҳий ва жисмоний зўриқишларнинг олдини олиш, жамоадаги ижтимоий ва маънавий-руҳий муҳитни яхшилашга хизмат қилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech