Ички ишлар вазирлиги академиясида “Жадидлар – миллат фидойилари” кўрик-танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Тараққийпарвар аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш орқали ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган тадбирда учта жамоа қатнашди.
Курсант ёшлар савол-жавоб, видеоролик тақдимоти, саҳна кўриниши ҳамда бир асар шарҳидан иборат шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. Адабиётшунос олимлар ва профессор-ўқитувчилардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоаларнинг иштироки белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди.
Баҳс-мунозаралар ва ижодий чиқишларга бой ўтган беллашув якунида кундузги таълим 3-ўқув курсининг “Уйғониш” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Энди курсантларимиз кўрик-танловнинг турдош олий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган кейинги босқичида иштирок этадилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати