Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маърифат улашиб”: ўқувчилар беллашди

20 Сентябрь 2024, 10:09

228

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сонли ўрта умумтаълим мактабида ҳарбий-спорт мусобақаси уюштирилди.

ИИВ Академиясининг Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси томонидан “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган мусобақада ўқувчилар пневматик қуролдан нишонга отиш, граната улоқтириш ва арқон тортиш бўйича тарзда беллашдилар.

Моҳирлик ва жамоавий эпчиллик талаб этиладиган баҳслар якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Совриндорлар “Алишер Навоий” ва “Катта Қорасув” МФЙлари фаоллари иштирокида диплом, медал ва совғалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech