Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маърифат ўчоқларига саёҳат

18 Май 2022, 10:05

1401

Бугун Халқаро музейлар куни. Ушбу сана Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари томонидан улкан маънавий-маърифий тадбир сифатида қарши олинди.

 Бир гуруҳ ёшлар пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейларида бўлдилар. Маълумки, ҳар иккала маскан ҳам халқимиз маънавий ҳаётида улкан аҳамият касб этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга шонли тарихимиз, буюк аждодларимиз, миллий ўзлигимиз ва истиқлолдек бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини англатади.

Ноёб экспонатларга бой музейларга саёҳат давомида курсантлар она Ватанимизга юксак дахлдорлик ҳисси билан хизмат қилиш нечоғлик шарафли бурч эканлигини дилдан ҳис қилдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech