Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Марҳум ходимлар оиласидан хабар олинди

01 Сентябрь 2023, 10:09

850

Инсон қадри улуғланган юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан четда қолмаяпти.

ИИВ Академияси раҳбарияти ташаббуси билан ички ишлар органларида хизмат қилган марҳум ходимларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди. Меҳр-мурувватга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда собиқ касбдошларнинг умр йўли, яхши амал ва фазилатлари, хизматда эришган ютуқлари хотирланди.

Академия бошлиғи боқувчини йўқотган Ҳуснида Нишонбоевага ҳамдардлик билдириб, ички ишлар органлари сафини эрта тарк этган ходимларнинг хотираси ҳамиша барҳаёт эканини, уларнинг яқинлари, фарзандларига кўмак бериш инсоний бурчлигини таъкидлади. Суҳбат чоғида марҳум Фарҳоджон Шукуровнинг хизмат фаолияти ёдга олинди, хонадон эгаларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Шу куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Қорасув 2” даҳасида истиқомат қилаётган Шаҳноза Нурматованинг хонадони ҳам файзга тўлди. Академия вакиллари марҳум Аҳмаджон Отамуродовни хотирлаб, унинг турмуш ўртоғи ва қизи Шаҳризодахондан кўнгил сўрашди. Байрам тилаклари билдирилиб, туҳфалар топширилди.

Айтиш жоизки, энг улуғ, энг азиз дея қадрланадиган Мустақиллик байрами муносабати билан амалга оширилаётган бу каби хайрли тадбирлар миллий ўзилигимизга хос меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик каби фазилатларни яққол намоён этмоқда.

 ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech