Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Марафон ёшлар байрамига айланди

29 Июнь 2024, 07:06

238

Бугун юртимиз бўйлаб “BYD Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилди.

Тадбир доирасида пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида “Vatan Qalqoni” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий ўқув муассасаларидан курсант ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этди.

Бир ярим мингга яқин ёшларни бирлаштирган мусобақада Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Жумладан, Акмал Салаев ўғил болалар ўртасида, Ирода Бекмирзаева эса қизлар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Совриндонлар диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech