Ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳим, айни пайтда долзарб вазифалардан бири саналади.
Ички ишлар вазирлиги академиясида “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Тадбирда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 308-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари ўқув муассасаси ҳаёти билан яқиндан танишдилар.
Келажагимиз ворисларини ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ҳамда садоқат туйғуларини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбир ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Саёҳат давомида меҳмонларга Академия тарихи, таълим жараёнлари, курсантлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати