Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мақсад ёшларни бирлаштирса...

20 Сентябрь 2024, 07:09

395

Ички ишлар вазирлиги академиясида Тошкент вилоятидаги академик лицей ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбир ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, уларни келажак мақсадлари сари йўналтириш, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашга қаратилган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил қилинди.

Шу куни ўқувчилар замонавий ўқув бинолари, ахборот-ресурс маркази, саф майдони ва спорт мажмуасининг имкониятлари, курсантларнинг яшаш шароитлари, ёшлар билан мақсадли ишлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, иқтидорли курсантлар эришаётган ютуқларга гувоҳ бўлишди.

Танишувдан сўнг маънавият ва маърифат марказида ўқувчилар ва Тошкент вилоятидан жамланган курсантлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда катта авлод вакиллари сўзга чиқиб, академияда ўқиш истагида бўлган ўқувчиларга зарур тавсиялар бердилар. Ички ишлар органларида хизмат қилиш шарафли касб эканлиги, бу мақсадга эришиш учун юқори билим чўққиларини эгаллаш, хорижий тилларни мукаммал ўрганиш, маънан ва жисмонан етук бўлиш кераклиги айтиб ўтилди.

Учрашувда ўқувчи ёшлар ҳам ўз таассуротлари, келажак орзулари ҳақида сўзлаб беришди. Тадбир якунида фаол курсантларга академик лицей томонидан нашр эттирилган “Ватанпарварлик асослари” ўқув қўлланмаси туҳфа қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech