Маҳаллаларнинг криминоген вазиятини яхшилаш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларга Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ҳам фаол кўмаклашмоқда.
Шу кунларда таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “қизил” маҳаллаларга бириктирилган. Бундан мақсад мазкур ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлашда “маҳалла еттилиги”га амалий ёрдам беришдир.
Ишчи гуруҳ вакиллари “Авайхон”, “Бешкапа”, “Феруза”, “Чинкелди” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, фаоллар билан учрашдилар. Унда ҳудудларнинг криминоген вазияти, содир этилаётган жиноятлар сабаблари, уларнинг шарт-шароитлари, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантиришда янги тизим имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Албатта, бу йўлдаги профилактик ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилмоқда. Мақсад аҳоли осойишталигини таъминлаш ва “яшил ҳудуд”ларни кўпайтиришдир.
ИИВ академияси Ахборот хизмати