Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мақсад – аҳолига қулайлик яратиш

18 Январь 2023, 06:01

777

Қишнинг ўзгача зийнати, инжиқликлари бор. Ўтган серёғин ва изғиринли кунлар юртдошларимиз учун турли ноқулайликлар келтириб чиқарганига гувоҳ бўлдик.

Пойтахтимизнинг бошқа ҳудудлари қатори, Мирзо Улуғбек туманида ҳам йўлларни қор уюмлари ва музлардан тозалаш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

Ободонлаштириш ходимларига кўмак бериш мақсадида Ички ишлар вазирлиги академияси томонидан ташаббускор ёшлар гуруҳи ташкил қилинди. Фаол ёшларнинг саъй-ҳаракати билан туманнинг “Авайхон”, “Алишер Навоий”, “Султония”, “Шаҳробод”, “Бешкапа” маҳаллаларида асосий йўллар ёқалари, кўп қаватли уйларнинг кириш-чиқиш йўлаклари, болалар ўйингоҳлари, савдо мажмуалари ва бошқа аҳоли гавжум масканлар муз қопламалардан тозаланмоқда.

ИИВ Академияси томонидан ҳудудларга бириктирилган масъулларнинг айтишича, ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли ободонлаштириш ишлари икки сменада ташкил қилинган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар туман аҳли, айниқса ёши улуғ кексаларни жуда мамнун этмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech