ИИВ академияси курсантлари Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида бўлиб, миллатимиз фидойиларининг ҳаёти ва фаолияти билан танишдилар.
Тадбир Президентимизнинг “...ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур”, деган даъватларидан келиб чиқиб, курсантларда ватанпарварлик руҳини юксалтириш мақсадида ташкил қилинди.
Шу куни ёшлар музейдан жой олган тарихий қимматликлар, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган ватандошларимизнинг аянчли тақдирига оид архив материалларини кўздан кечириб, мустақиллик, эрк ва озодлик нақадар азиз неъматлиги, қатағон қурбонлари хотирасига ҳамиша ҳурмат бажо келтириш бугунги авлодларнинг маънавий бурчи эканлигини яна бир бор ҳис қилдилар.
Бундан ташқари, Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ курсантлар Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш қилинган “Ўзгалар дарди” спектаклини томоша қилишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати