ИИВ Академияси ходимларининг маънавий-маърифий билимлари синов қилинди. Тадбир “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ички ишлар вазирининг 400-сон буйруғи асосида ташкил этилди.
Синов жараёнида ходимларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, ҳуқуқий билимдонлиги, маънавий ва интеллектуал салоҳияти, шунингдек “Маънавият ва маърифат дарс”ларида ўтилган мавзуларни қай даражада ўзлаштиргани суҳбат тарзида синовдан ўтказилди. Комиссия аъзолари томонидан ички ишлар органи ходимлари учун тавсия этилган адабиётларнинг ўқиб-ўзлаштирилгани ҳам инобатга олинди.
Бундан тадбирлар тизимда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириб, ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлими