Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари “Отасининг қизи” спектаклини томоша қилишди.
Ўзбекистон давлат драма театри актёрлари томонидан намойиш этилган пьесада халқимизга хос совчилик удумлари ёритилган.
Оилавий қадриятлар, маънавиятимизга ёт замонавий анъаналар, турфа хил инсонлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи комедияли спектакл томошабинларни мушоҳадага ундагани билан улкан маънавий таассурот қолдирди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати