Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Малика энди 7 карра Ўзбекистон чемпиони!

11 Май 2022, 07:05

437

7-8 май кунлари Бухоро шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида таэквонда ITF бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо ITF миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада минг нафарга яқин спортчи шахсий массоги, жамоавий массоги ва шахсий тул йўналишларида ўзаро беллашди.

Икки кун давом этган муросасиз баҳслар кучли спортчиларни саралаб берди. Қувонарлиси, мамлакат биринчилигида Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам иккита медални қўлга киритдилар. Умидли спортчимиз Шерзод Муродуллаев шахсий тул йўналиши бўйича (+92 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Малика Ўрмонова ўз вазн (47 кг) тоифасида еттинчи маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Мусобақа якунида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар тантанали равишда тақдирланди. Қолаверса, жорий йилнинг август-сентябрь ойлари АҚШ ва Италияда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларда иштирок этувчи номзодлар саралаб олинди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech