Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Малака ошириш курслари якунланди

23 Ноябрь 2021, 08:11

26

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 14-21 ноябрь кунлари Туркия Республикаси ИИВнинг Хавфсизлик бош дирекцияси ўқув марказида ўзбекистонлик ички ишлар органлари ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилган эди.

Ўқув курси давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида инсон ресурсларини бошқариш, тизим учун профессионал кадрлар тайёрлаш механизмлари, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўрта ва юқори бўғин кадрларини тайёрлаш, соҳа ходимларининг маънавий-ахлоқий ва психологик тайёргарлигини таъминлаш, истибқолли кадрлар захирасини яратиш, инсон ресурсларини бошқаришда замонавий стандартларни қўллаш бўйича маърузалар ўтказилди. Машғулот ва семинар-тренинглар Туркия ИИВ Хавфсизлик бош дирекцияси полиция академиясининг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилди.

Шунингдек, ўқув курси иштирокчилари полиция учун профессионал кадрлар тайёрлаш борасида Туркия ИИВ Хавфсизлик бош дирекцияси полиция академиясининг тажрибасини ўрганиб, Хавфсизлик бош дирекцияси, Туркия миллий полиция академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Глобал шароитда замонавий таҳдидларни бартараф этиш, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, кибержиноятларнинг олдини олиш борасида илғор ёндашув ва фикрлар алмашилди.  Ўқув курслари якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech