Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таълимнинг замонавий ёндашувлари бўйича ўтказилган машғулотлар ниҳоясига етди.
Қисқа муддатли ўқув йиғини икки босқичда ташкил этилди. Тажрибали мутахассислар томонидан таълим тизимига жорий қилинаётган энг илғор методлар, интерфаол ёндашув ва технологиялар атрофлича тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари, турли мавзуларда тренинглар ўтказилиб, педагогнинг эмоционал ва социал интеллекти, машғулотлар самарадорлигини баҳолаш, педагогик фаолиятда вақтдан унумли фойдаланиш, таълимни ахборот-коммуникациялари ёрдамида бошқариш, замонавий таълим технологиялари ва методикалари бўйича тажрибалар бойитилди.
Айтиш жоизки, ўзаро ҳамкорлик доирасида ташкил этилган машғулотларда Ички ишлар вазирлиги академиясининг юз нафар педагог ходими касбий маҳоратини оширди. Иштирокчиларга сертификат топшириш маросимида таълим муассасалари раҳбарияти иштирок этшди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати