Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик халқаро тажрибанинг илғор жиҳатларини ўрганиш, кадрларни мақсадли тайёрлашга хизмат қилади.
Ички ишлар вазирлиги академиясида “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлар учун навбатдаги маҳорат машғулоти ташкил қилинди. Онлайн машғулот Нижегород академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди.
Хорижлик ҳамкорларимиз “Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятининг моҳияти ва аҳамияти”, “Мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш”, “Мулкий турдаги жиноятларни тергов қилиш методлари” мавзуларига тўхталиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати