Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ОСОЙИШТА МУҲИТ – ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН

24 Сентябрь 2025, 10:09

30

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган йиғилишда ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва магистратура тингловчилари қатнашди.

Маълумки, юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари қарорларида аниқ вазифа ва механизмларнинг белгилаб берилгани тизим натижадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда маҳаллаларнинг криминоген вазияти атрофлича муҳокама қилинди. Ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини ўрганиш, “жиноят ўчоқ”ларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, ижтимоий профилактика объектлари билан ишлаш, “йўл харита”лар ижросини таъминлаш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил этиш юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.

Академия бошлиғи ҳудудларда энг кўп содир этилган жиноятларга эътибор қаратиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик сабабини жойларга чиққан ҳолда илмий ёндашувлар асосида ўрганиш, муаммоларнинг илдизига етиб бориш, амалиётда натижа берадиган таклифларни ишлаб чиқиш, энг муҳими, криминоген вазиятни барқарорлаштириш зарурлигини қайд этди.

“Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор мақсади саналади. Криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни таг-томири билан йўқотмас эканмиз, жиноятчиликнинг оқибати билан курашиб юраверамиз. Буни ҳудудларга бириктирилган масъуллар, айниқса “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари чуқур англаши керак”, – деди академия бошлиғи.

Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олишни янгича ёндашувлар асосида ташкил қилиш, “маҳалла еттилиги”нинг иш самарадорлигини ошириш, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди. Шу билан бирга, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech