Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳаллаларда сайёр учрашувлар

26 Апрель 2024, 02:04

416

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Алишер Навоий”, “Сайрам”, “Оқибат” маҳаллаларида сайёр учрашувлар ташкил қилинди.

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари, бир гуруҳ фаоллар иштирокида ўтган учрашувда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқотлар давомида маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ёшлар, хотин-қизлар масалалари бўйича масъулларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Аҳоли билан “хонадонбай”, “фуқаробай” тизим асосида амалга оширилаётган тадбирлар, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, жиноятчиликни жиловлашга қаратилган долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилдан ташкил қилинган “еттилик” тизими аҳоли билан мулоқот қилиш, қуйи бўғиндаги муаммоларни ҳал этишда самарали механизмга айлангани, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Мазкур йўналишдаги профилактик ишларни янада кучайтириш мақсадида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech