Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳаллаларда криминоген омиллар ўрганилмоқда

28 Январ 2026, 22:19

83

Маълумки, Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги қарори билан маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Унга биноан, уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига бириктирилди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ академияси ишчи гуруҳи томонидан республикамизнинг бошқа ҳудудлари қатори, Хоразм вилоятида ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда. Бунда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омилларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиш жоизки, шу кунгача Боғот, Хонқа, Тупроққалъа, Шовот ва бошқа туман-шаҳарлардаги ўнта маҳалла ўрганилди. Ҳудудларда манфаатдор идоралар вакиллари, бириктирилган масъуллар, “еттилик” тизими ходимлари иштирокида учрашувлар ташкил қилиниб, давлатимиз раҳбари қарорининг мазмун-моҳияти ва амалиётга самарали татбиқ этиш механизмлари тушунтирилди.

Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” вакиллари билан аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ва криминоген вазиятга таъсир кўрсатаётган омиллар таҳлил қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

– Ишни яхлит тизим асосида, ҳамжиҳатликда ташкил қилаяпмиз. “Йўл харита”ларни ўрганиб, зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқдик. Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишга имкон бермаётган бирон бир муаммо эътибордан четда қолаётгани йўқ. Келгусида ҳар бир маҳаллада ижобий тажрибаларни жорий қилиш режалаштирилган, – дейди академия ишчи гуруҳи раҳбари, подполковник Шодлик Матёзов.

Маҳаллалар осойишталигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech