Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳаллалар осойишталиги йўлида

03 Февраль 2025, 06:02

99

Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш борасидаги қарори ҳудудларга изчил татбиқ қилинмоқда.

ИИВ академияси раҳбари Рустам Хатамов мазкур қарор асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятида бўлди.

Жойлардаги учрашувларда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар атрофлича муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари қароридан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, амалиётга жорий қилинаётган янгича механизмлар тушунтириб ўтилди.

Айтиш жоизки, шу кунларда академия профессор-ўқитувчилари томонидан вилоятнинг “қизил”, “сариқ” тоифадаги маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилмоқда. Илмий-амалий ёндашувлар асосида криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Ҳудудларни ўрганиш жараёнида академия бошлиғи айни йўналишда бажарилаётган ишлар билан ҳам танишди. Ишчи гуруҳ аъзолари ва масъуллар билан мулоқот қилиб, ҳуқубузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлашда “маҳалла еттилиги”га методик ёрдам кўрсатиш, биргаликда тизим самарадорлигини янада ошириш юзасидан тавсиялар берди.

Бу борадаги ишларни жонлантириш мақсадида маҳалла фаолларига ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Маҳаллада криминоген вазиятни баҳолашнинг янги тизими” ва “Криминоген вазияти оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари” номли методик қўлланма ҳамда материаллар тарқатилди.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз қарори асосида бугун ҳудудларга янгича тажриба кириб бормоқда. Криминоген вазият билан боғлиқ муаммолар эса жойида, қўйи бўғиннинг ўзида ҳал қилинмоқда. Бу ҳам жиноятчиликни барвақт жиловлашга хизмат қилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech