Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳалладаги хавфсиз муҳит ўрганилди

17 Октябр 2026, 20:59

94

Бугунги кунда жиноятчиликни жиловлаш, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланди.

Бунда, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчилик омилларини бартараф этиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, жамоат хавфсизлигини туну кун таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Мирзо Улуғбек туманининг “Алпомиш” маҳалласида бўлиб, аҳоли учун хавфсиз муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шу куни маҳалланинг криминоген вазияти, ҳудудларга жалб қилинган куч-воситалар фаолияти, улар томонидан кўрилаётган хавфсизлик чоралари, “102” тизими орқали келиб тушаётган мурожаатлар атрофлича ўрганилди. Жиноятчиликни жиловлашда ўтган 9 ой мобайнида эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Академия бошлиғи серқатнов кўчалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, “жиноят ўчоғи” сифатида қайд этилган жойларни кўздан кечирди. Ҳудудларга ўрнатилган камералар ва ташвиш тугмаларининг ҳолатини текширди. Масъулларга техник қўриқловга олиш ишларини жадаллаштириш, аҳоли ва профилактика инспекторлари ўртасида тезкор мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг масъулиятини кучайтириш, “Менинг инспекторим” ва “APK Qo‘riqchi”мобил иловаларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш юзасидан тавсиялар берди.

Ўрганишлар давомида “маҳалла еттилиги”нинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, ҳар бир масалага ўз вақтида ечим топиш, оилалардаги муҳитни мунтазам ўрганиб бориш, маиший низоларнинг олдини олиш, “хавф гуруҳи”га кирувчи шахслар билан манзилли ишлаш, маҳаллаларда барқарор осойишта муҳитни шакллантириш зарурлиги қайд этилди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech