Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” вакиллари билан мулоқот

04 Октябрь 2024, 07:10

295

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида намунали маҳаллалар кўп. Шулардан бири ўн мингга яқин аҳолиси бор “Собиробод” маҳалласидир.

Кейинги йиллар маҳаллада кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳудудлар ободонлаштирилиб, янгича қиёфа касб этди. Аҳоли билан фаол ва манзилли мулоқот йўлга қўйилди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ижобий натижаларга эришилди. Албатта, бу ўзгаришларда “маҳалла еттилиги” тизими аъзоларининг ҳам ҳиссаси бор.

Ички ишлар вазирлиги академиясида мазкур маҳалла вакиллари, туман ИИОФМБ мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни академия бошлиғи ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов очиб, маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим ўрнига тўхталди. Ҳудудларда йўлга қўйилган ижобий тажрибаларни ўрганиш, жиноятчиликни жиловлашда “маҳалла еттилиги”га методик ёрдам кўрсатиш, соҳадаги ислоҳотлар билан курсант ёшларни таништириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбатида “Собиробод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н. Абдураҳимов, ИИОФМБ бошлиғи, полковник А. Шермуҳамедов, “маҳалла еттилиги” вакиллари сўзга чиқиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, хотин-қизлар ва ёшлар қатлами билан ишлаш, маҳаллани ишсизлик, жиноятчилик, оилавий ажримлардан холи ҳудудга айлантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш юзасидан олиб борилаётган кенг қамровли ишларга тўхталишди.

Шунингдек, тадбирда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган кенг қавровли профилактик ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу борада самарали тизимнинг йўлга қўйилгани аҳоли, айниқса ёшларни турли салбий иллатлардан асрашда, жиноятчиликни жиловлашда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Очиқ мулоқот давомида курсантлар “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти, тизим вакиллари зиммасидаги асосий вазифалар, рақамли маҳалла платформаси, аҳоли билан манзилли ишлашда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech