Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.
Ички ишлар вазирлиги академияси, туман ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган машғулот ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишга йўналтирилди.
Семинар-тренингда ижтимоий профилактиканинг мазмун-моҳияти, амалга ошириш механизмлари, бу борада “маҳалла еттилиги”нинг вазифалари, фаолиятни ҳамкорликда ва самарали ташкил этиш омиллари ҳамда бошқа масалалар юзасидан билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати